Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

MoonPay криптостартапи Жастин Бибер, Мария Шарапова ва бошқа машҳурлардан 87 млн доллар йиғди

Инвестицияларнинг янги босқичи MoonPay’га криптовалютанинг PayPal’и бўлишига ёрдам беради

Криптовалюта тўловлари бўйича MoonPay стартапи 87 миллион доллар йиғди. Серия А босқичида 60 дан ортиқ инвестор, жумладан қўшиқчи Жастин Бибер, рэпер Снуп Дог, теннисчи Мария Шарапова ва актёр Брюс Уиллис иштирок этди.  MoonPay 3,4 миллиард долларга баҳоланди.

Инвестицияларнинг янги босқичи MoonPay’га криптовалютанинг PayPal’и бўлишига ёрдам беради, деб ёзади The Verge.

MoonPay маълумотларига кўра, 10 миллион мижоз ушбу хизмат орқали қарийб 3 миллиард долларлик транзакцияларни амалга оширган. Компания 260 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи провайдерлар, жумладан биржалар (Coinbase, FTX ва OpenSea) ва ҳамёнлар (MetaMask) билан ҳамкорлик қилади.

3iQ Digital Assets бошқарувчи директори Алекс Макдугалнинг айтишича, 2022 йилда 600 дан ортиқ криптостартаплар венчур капитали учун 12,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ олди.

«Криптовалюта ва NFT транзакциялари учун тўлов инфратузилмасини таъминловчи MoonPay контент яратувчилардан ўз ишларини тарғиб қилиш ва мухлислар билан мулоқот қилиш учун NFT’дан кўпроқ фойдаланишини кутади», — деди бош директор Иван Сото-Райт.