Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Термиздан Санкт-Петербургга авиақатновлар тикланди

Нархлар 2022 йил 8 апрель ҳолатига кўра амал қилади.

Фото: Uzbekistan Airways

Термиз–Санкт-Петербург–Термиз йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил майдан бошлаб Uzbekistan Airways Термиз–Санкт-Петербург–Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.   

  • Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан);   
  • Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан);
  • Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан);
  • Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан).

Термиз–Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 миллион 961 минг 814 сўмдан (багажсиз) ва 2 миллион 160 минг 354 сўмдан (багаж билан), Термиз–Санкт-Петербург–Термиз йўналиши бўйича эса 3 миллион 698 минг 660 сўмдан (багажсиз) ва 4 миллион 95 минг 738 сўмдан (багаж билан) бошланади.   

Нархлар 2022 йил 8 апрель ҳолатига кўра амал қилади.