Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Россия иқтисодиёти 2022 йилда 10 фоизга қулаши прогноз қилинди

Украинада уруш бошланишидан олдин Россияда иқтисодий ўсиш 3 фоизни ташкил этиши кутилаётганди.

Фото: Bloomberg

Россия иқтисодиёти 2022 йилда Украинадаги уруш туфайли 10 фоизга қисқаради. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 31 март куни эълон қилган прогнозида маълум қилди.

Хабарга кўра, Украинадаги уруш ва Ғарб санкциялари Россия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, ЕТТБ Украина учун ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоиз даражасида қулашини башорат қилмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, Россиянинг Украинага беш ҳафта аввал бошланган қуролли ҳужуми «сўнгги 50 йилдаги энг катта таъминот зарбасини» келтириб чиқарди.

Уруш бошланишидан олдин ЕТТБ 2022 йилда Россияда иқтисодий ўсишни уч фоиз, Украинада 3,5 фоиз даражасида башорат қилган эди. ЕТТБ ўз прогнозида айни пайтда яқин ойларда можаро томонлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олиши мумкинлигини ва тез орада «Украина иқтисодиётини тиклаш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошланишини» қайд этади.

Ушбу сценарийда банк келгуси йилда Украина иқтисодиётининг 23 фоизга ўсишини кутмоқда, шу билан бирга ўз кучида қолиши кутилаётган Ғарб санкциялари туфайли Россия иқтисодиётидаги ўсиш ноль даражасида қолиши мумкин.

Аввалроқ Италия бош вазири Россияга қарши санкциялар узоқ вақт давом этишини айтгани хабар қилинганди.