Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Apple акциялари ишлаб чиқариш қисқартирилганидан кейин пасайишни бошлади

Смартфонлардан ташқари, компания AirPods ишлаб чиқаришни ҳам 10 млн донага қисқартирди.

Apple компаниясининг акциялари маҳсулот ишлаб чиқариш қисқартирилганидан кейин пасайишни бошлади. Бу ҳақда Inc. хабар берди.

NASDAQ маълумотларига кўра, АҚШнинг Apple компанияси iPhone SE ишлаб чиқаришни 20 фоизга қисқартирганини эълон қилганидан сўнг, унинг акциялари муддатдан олдинги савдоларда 2 фоизга арзонлашди. Ушбу пасайиш 2022 йилдаги компания қимматли қоғозлари учун энг узоқ ўсиш даврини якунлайди.

Қайд этилишича, iPhone SE моделларига талаб компания кутганидан анча паст бўлди. Смартфонлардан ташқари, Apple AirPods ишлаб чиқаришни ҳам 10 миллион донага қисқартирди (2021 йилда тахминан 76,8 миллион дона етказиб берилган).

Бундан ташқари, компания ишлаб чиқарувчилардан турли хил iPhone 13 смартфонларини ишлаб чиқаришни бир неча миллион донага камайтиришни сўради.

Компаниялар ҳозирда чип танқислиги, узилган таъминот занжири ҳамда энергия ва бутловчи қисмлар бозорларидаги тартибсизликлардан азият чекмоқда. Шунингдек, инфляциянинг ортиши қурилмалар сотувига ҳам хавф солиши мумкин.

Чакана сотувчиларнинг фикрига кўра, Россияга етказиб бериш чекланган брендларнинг ускуналари захираси ўртача ҳисобда яна икки-уч ойга етади. Бу Apple ва Samsung қурилмаларига ҳам тегишли. Юқори технологияли маҳсулотлар экспортига нисбатан санкциялар АҚШ компанияларидан мамлакатга электроника маҳсулотларини экспорт қилиш учун махсус лицензия олишни талаб қилади.

Аввалроқ Apple iPhone ва iPad’ни обуна орқали сотишни жорий этиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, Apple янги арзон iPhone’ни тақдим этгани ҳақида хабар берилди.