Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Молия

Андижондаги 5 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси Раисининг буйруғи чиқди.

Фото: «kp.ru»

Андижондаги 5 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан Қосимов Ибратжон Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шунингдек, Алишер Мусаев — Хўжаобод тумани, Элмурод Мўминов — Шаҳрихон тумани, Бахтиёр Зулунов — Жалақудуқ тумани ва Абдувоҳид Қодиров Улуғнор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Аввалроқ Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Солиқ органлари раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиши ҳақида хабар берилди.