Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Tashkent City боғи сотилади

Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги Tashkent City боғи сотилади. Бу ҳақда «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида сўз боради.

Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга Tashkent City боғи ҳам киритилган.

Шунингдек, 2022 йил 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб:

  • 2 минг квадрат метргача объектлар — ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар — Yerelektron тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома 3 кунда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади.

Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлар уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.