Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Ўзбекистон ва бир қатор МДҲ давлатларида Telegram ишида узилиш кузатилмоқда

Ҳозирча расмий маълумот берилганича йўқ.

Ўзбекистон ва бир қатор Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларида Telegram ишида узилиш кузатилмоқда. Носозликларни Downdedector портали тасдиқламоқда.

Узилиш Ўзбекистондан ташқари Россиянинг бир қатор йирик шаҳарлари, Украина, Молдова, Беларусь ва Грузияда ҳам кузатилмоқда.

Скрин: Downdedector

Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, ҳозирда Telegram’дан фақатгина VPN орқали фойдаланиш имкони бор, холос.

Ҳозирча, ҳолат юзасидан расмий маълумот берилганича йўқ.

Қўшимча: Тошкент вақти билан 22:04 дан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида Telegram стабил ишламоқда.