Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 27сентябр · Якшанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Январь-февраль ойларида 196 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди.

Фото: «naked-science.ru»

Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 196 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 фоизга ошган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • автомобиль бензини — 196 минг тонна;
  • кўмир — 878,6 минг тонна;
  • нефть — 118,3 минг тонна;
  • газ конденцати — 230 минг тонна;
  • енгил автомобиль — 39 922 дона;
  • автобус — 68 дона;
  • юк автомобиллари — 425 дона;
  • автомобиль двигателлари — 32,8 минг дона.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп бензин импорт қилаётган давлатлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензиндан воз кечилиши ҳақида хабар берилди.