Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

«Тез орада Instagram’да NFT пайдо бўлади» — Марк Цукерберг

Янги хусусият қандай кўринишга эга бўлиши маълум эмас.

Фото: «nypost.com»

Instagram’ни ўз ичига олувчи Meta корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқда NFT пайдо бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Цукерберг янгилик қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида маълумот бермади. Бироқ NFT’ни иловага ўтказиш имконияти бир неча ой ичида пайдо бўлишини айтди.

Цукерберг, шунингдек, тез орада Instagram фойдаланувчилари сайтда нафақат NFT’лардан фойдаланиши, балки уларни мустақил равишда чиқариши ҳам мумкинлигига умид қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар метаоламдаги ўз аватарларининг кийимларини токенга айлантириш имкониятига эга бўлади.

Платформада NFT дебюти узоқ вақтдан бери кутилмоқда. 2021 йили Instagram бош директори Адам Моссери Instagram NFT’ларни ўрганаётганини айтганди, аммо ҳеч қандай эълон қилмаган. Январь ойида Facebook ва Instagram мутахассислари аллақачон бу муаммони ҳал қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди: платформа фойдаланувчилари NFT’ларни профиль тасвирлари сифатида ишлатиши, токенларни мустақил равишда чиқариши ва сотиши мумкин деб тахмин қилинган эди.

«Meta платформаларида майнингни амалга ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, бироқ OpenSea каби савдо майдончаларининг катта харажати бу йўналишни жуда жозибадор қилади», дейилади хабарда.

Instagram NFT’ларни бирлаштирган биринчи йирик ижтимоий тармоқ бўлмайди. 2022 йилнинг бошида Twitter баъзи фойдаланувчиларга NFT’ларни профиль фотосурати сифатида ўрнатиш имконини берувчи хусусиятни тақдим этди. Улар олти бурчакли шаклда акс этади.

Аввалроқ Instagram’га янги функция қўшилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Meta Европада Facebook ва Instagram’ни ёпиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилди.