Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

АҚШ Хитойни санкциялар фонида Россияга ёрдам бериш оқибатларидан огоҳлантирди

Бундай ҳаракатлар «муқаррар» оқибатларга олиб келиши маълум қилинди.

Фото: Reuters

Ғарб санкциялари фонида Хитой ва бошқа давлатларнинг Москвага ёрдам беришга уринишлари эътибордан четда қолмайди. Бу ҳақда Ғарб ОАВлари АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга таяниб хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар «муқаррар» оқибатларга олиб келади.

Аввалроқ АҚШ, Европа Иттифоқи ва яна бир қанча давлатлар санкциялари туфайли Россия 300 миллиард долларлик олтин-валюта захираларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлганди.

Россия молия вазири Антон Силуанов мамлакат захираларининг бир қисми юанда бўлгани учун Ғарб Хитойни санкцияларга жалб қилишга уринаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб Хитойдан Россиянинг ўз миллий валютасига киришини чеклашини, шунингдек, ўзаро савдони чеклашни хоҳлайди.