Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Mazda янги CХ-60 кроссоверини намойиш этди (фото)

Mazda CХ-60 сотуви ёзда бошланади.

Фото: Mazda

Mazda янги CХ-60 кроссоверини тақдим этди — бу бренднинг премиум сегментдаги биринчи модели бўлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Модел янги Skyactiv Scalable Architecture платформаси асосидаги узунламасига двигатель ва асосий орқа узатмага эга. Автомобиль Kinematic Posture Control динамик шасси бошқаруви билан жиҳозланган.

Фото: Mazda

Mazda CХ-60 бренд тарихидаги биринчи плагин гибриди бўлди. е-Skyactiv версияси 2,5 литрли Skyactiv-G атмосфера бензинли двигателга эга бўлиб, 8 поғонали автомат узатмалар қутисига ўрнатилган 136 от кучига эга электр мотор ва i-Activ AWD доимий тўлиқ ғилдиракли узатма мавжуд.

Фото: Mazda

Шунингдек, 327 от кучига эга кроссовер бренд тарихидаги энг кучли йўл моделига айланди. 17,8 киловатт/соат қувватга эга аккумулятор электр тортишда 63 километргача юриш имконини беради.

Янги Mazda CХ-60 сотуви ёзда бошланади. Келажакда Mazda CХ-50, Mazda CХ-70, Mazda CХ-80 ва Mazda CХ-90 моделлари пайдо бўлади.

Аввалроқ Mazda янги CX-50 йўлтанламас кроссоверини тақдим этгани хабар қилинганди. Шунингдек, энг ишончли ва ишончсиз автомобиллар ҳақида хабар берилди.