Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

YouTube Россия давлат ОАВ каналларини блоклайди

Компания Россия учун контентдан монетизация қилишнинг барча усулларини ёпади.

Фото: Bloomberg

YouTube дунё бўйлаб Россия давлат оммавий ахборот воситаларининг каналларини блоклайди. Бу ҳақдаги ахборот компаниянинг Twitter саҳифасида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, YouTube видеоҳостинги бутун дунё бўйлаб Россия давлати томонидан молиялаштириладиган ОАВ каналларини тўсиб қўяди ва Россия учун контентдан монетизация қилишнинг барча усулларини ёпади.

«Ушбу қарор дарҳол кучга киради. Бунинг учун бизнинг тизимларимиз бироз вақт олиши мумкин», дея огоҳлантирди компания.

Хизматнинг қўшимча қилишича, март ойи бошида Европада Россия давлат медиа каналлари блоклангани эълон қилинганидан бери YouTube жамоаси 1000 дан ортиқ канал ва 15 мингдан ортиқ видеоларни нафрат қўзғатганлик ва дезинформация, зўравонлик саҳналарини тарқатиш ва бошқалар бўйича хизмат қоидаларини бузганликлари учун блоклаган.

Шунингдек, 10 март куни видеоҳостинг россиялик фойдаланувчилар учун ўз платформасидаги барча монетизация функцияларини, жумладан Premium обунаси, Music Premium, ҳомийлик, супер чат, супер стикерлар ва товарни бутунлай тўхтатиб қўйди.

«Бу YouTube ижодкорлари Россияда ушбу функциялардан даромад олишни вақтинча тўхтатишини англатади. Бу ўзгаришлар Россиядан ташқарида жойлашган томошабинларга тааллуқли эмас», дея тушунтирди компания.

Аввалроқ Россияда Instagram блокланиши хабар қилинганди.