Швейцариянинг Nestle трансмиллий корпорацияси Россияга ҳаётий аҳамиятга эга бўлмаган барча товарларни етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Етказиб бериш тўхтатиладиган товарлар орасида Nespresso бренди остидаги маҳсулотлар (кофе капсулалари, қаҳва машиналари, идиш-товоқ ва аксессуарлар) ва S.Pellegrino бренди остидаги минерал сувлар бор.
«Озиқ-овқат компанияси ва иш берувчи сифатида биз 7 мингдан ортиқ ходимларнинг масъулиятини ҳис қиламиз, уларнинг аксарияти мамлакат аҳолисидир. Биз аҳолини зарур ва хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ишни давом эттирамиз», дейилади компания хабарида.
Шунингдек, Nestle Россияга барча сармояларни тўхтатади.
Бундан олдин, 8 март куни Coca-Cola Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилганди. Қарор маркетинг ва янги лойиҳаларга инвестицияларга тааллуқлидир. 14 мартдан бошлаб компания ўз ассортименти нархини 15–30 фоизга оширади. Бунга хом ашё, материаллар, логистика нархининг ошиши, шунингдек, Coca-Cola компаниясининг рекламага сармоя киритишдан бош тортиши таъсир қилиши мумкин эди.
Аввалроқ Coca Cola, Nestle ва бошқа халқаро брендлар пластик ифлосланишга қарши бирлашгани хабар қилинганди. Шунингдек, KFC Россиядаги 70 та ресторанини ёпиши ҳақида хабар берилди.


