Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 22ноябр · Якшанба
USD 12 004,48 ▲ +32,84 EUR 13 155,71 ▼ −4,71 RUB 146,56 ▲ +0,23 GBP 15 721,07 ▼ −27,62
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

21−22 ноябрь — шанба ва якшанба кунлари жами 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари хизмат кўрсатади. Шу билан бирга, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳам ишлайди.

Дам олиш кунлари айрим банклар орқали валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

21−22 ноябрь — шанба ва якшанба кунлари жами 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари хизмат кўрсатади.

Уларнинг иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.

Шу билан бирга, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш мумкин.