Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Apple ишлаб чиқувчиларга ўз иловаларини Россия App Store’ида реклама қилишни тақиқлади

Компания тақиқ бўйича изоҳ бермади.

Фото: «gameworldobsever.com»

Apple компанияси iOS иловалари ва ўйинларини ишлаб чиқувчиларга Россиядаги App Store’да Apple Search Ads’ни тўхтатиб қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.

Компаниянинг электрон почта орқали юборган хабарномасидан маълум бўлишича, Apple Search Ads Россиядаги App Store’да реклама кампанияларини ўтказиш имкониятини «кейинги огоҳлантиришгача» тўхтатиб қўйган.

Қайд этилишича, Россия App Store’идаги тақиқ муддати давомида янги кампаниялар ўтказилмайди. Тақиқ, шу жумладан, ушбу бозорда ишлайдиган бошқа мамлакатларнинг ишлаб чиқувчилари учун ҳам тегишлидир. Apple бу бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

Аввалроқ Apple Россияда маҳсулот сотишни тўхтатгани хабар қилинганди. Шунингдек, Apple Украина жамғармаларига хайрияни икки баравар ошириши ҳақида хабар берилди.