Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдан Новосибирскка қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

Қўшимча рейслар 9, 16 ва 23 март кунларига белгиланган.

Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати

Тошкентдан Россиянинг Новосибирск шаҳрига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 9, 16 ва 23 мартда Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Тошкент–Новосибирск–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар амалга оширилади.

Қайд этилишича, парвозлар қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

  • Тошкентдан учиш: 14:00 (Тошкент вақти билан);
  • Новосибирскка етиб бориш: 17:00 (Новосибирск вақти билан);
  • Новосибирскдан учиш: 18:30 (Новосибирск вақти билан);
  • Тошкентга етиб бориш: 21:30 (Тошкент вақти билан).

Таъкидланишича, авиачипталарни компаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатновлар амалга оширилиши хабар қилинганди.