Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uzcard «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилишни вақтинча тўхтатди

«Uzcard-Мир» кобейдж карталари одатдагидек ишламоқда.

Фото: Myseldon

Uzcard «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Амалга оширилаётган техник ишлар муносабати билан, 2022 йил 3 мартдан «Мир» тўлов тизими карталарини Uzcard терминал ускуналари мавжуд паркининг барча қурилмалари, жумладан, POS-терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар томонидан қабул қилиниши вақтинчалик тўхтатилади.

Таъкидланишича, «Uzcard-Мир» кобейдж карталари одатдагидек ишламоқда. Компания келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Аввалроқ UZCARD Sber500 билан Ўзбекистон венчур капитал бозорини ривожлантириши хабар қилинганди. Шунингдек, HamkorBank санкция остида қолган «Сбербанк» орқали ўтказмалар қабул қилишни тиклагани ҳақида хабар берилди.