Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш тикланди

«Uzcard-Мир» кобейж карталари хорижда МТКТ иштирокчи банкларнинг эквайринг тармоғида қабул қилинмоқда.

Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш қайта тикланди. Бу ҳақда Uzcard хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 7 мартдан UZCARD TT ҳамкор банкларининг барча қурилмалари томонидан, жумладан, POS-терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар томонидан «Мир» тўлов тизимининг карталари қабули қайта тикланди. 

Техник ишлар  якунланган. Барча хизматлар одатдагидек амалга оширилмоқда.

Қўшимча қилинишича, «Uzcard-Мир» кобейж карталари хорижда МТКТ иштирокчи банкларнинг эквайринг тармоғида қабул қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш вақтинча тўхтатилганди.