Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Қизилқумцемент» молиявий инқироз туфайли дивиденд тўлашни кечиктирди

Компания акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бекор қилинди.

Фото: «Қизилқумцемент»

«Қизилқумцемент» корхонаси молиявий инқироз туфайли дивиденд тўлашни кечиктирди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Қизилқумцемент» акциядорлик жамиятини молиявий инқироз ҳолатидан олиб чиқиш мақсадида 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, жумладан дивидендга йўналтириш масаласини акциядорлар умумий йиғилишига киритиш корхонанинг молиявий ҳолати стабиллашгандан сўнг қайта кўриб чиқилади.

Таъкидланишича, 2022 йил 17 февралда ўтказилиши белгиланган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши корхона молиявий ҳолати стабиллашган кунга қадар қолдирилган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводининг 86,9 фоиз акцияси сотилиши хабар қилинганди.