Самарқанд шаҳрида 5G тармоғини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов хабар бермоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу айнан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2022 йилда қабул қилинган Президент қарори билан мобиль алоқа операторлари учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилмоқда.
«Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобиль алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда», — деб ёзади Шерматов.
Шунингдек вазир, 24-27 октябрь кунлари 2022 йилги АКТ ҳафталиги айнан Самарқанд туризм марказида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Япониянинг SoftBank мобил оператори уяли алоқа нуқталаридан электр энергиясини симсиз узатиш технологиясини синовдан ўтказмоқчи. Оператор ускунани 5G таянч станцияларида жойлаштиришни режалаштирмоқда.


