Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Apple беларуслик iOS дастурчилардан узр сўради

Компания хабарномасида аккаунтларни ўчириб қўйиш санкциялар сифатида тушунтирилган.

Фото: Worthly

Apple 5 февраль куни санкциялар туфайли App Store’даги аккаунтлари ўчирилгани ҳақида билдиришнома олган беларуслик iOS дастурчилардан узр сўради. Бу ҳақда Onliner ёзмоқда.

Маълум бўлишича, аккаунтларга киришни чеклаш ҳақидаги билдиришномалар хатолик туфайли юборилган, кейинчалик бу хато тузатилган ва аккаунтлар фаолияти тикланган. Компания юзага келган ноқулайликлар учун хат орқали узр сўраган.

5 февраль куни беларуслик iOS дастурчилар Apple’дан App Store аккаунтлари ўчириб қўйилгани ҳақида кўплаб хатлар олгани маълум бўлди. Apple хабарномасида бу чоралар санкциялар сифатида тушунтирилганди.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Қўшма Штатлар 2021 йил ёзида Беларуснинг Польша ва Литва билан чегарасида бошланган миграция инқирози фонида ушбу давлатга нисбатан санкциялар киритганди. Санкциялар амалдорлар, йирик компаниялар ва Беларусь давлат қарзига таъсир кўрсатган.

Аввалроқ Apple март ойида янги ҳамёнбоп iPhone’ни тақдим этиши хабар қилинганди.