Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Tesla техник носозлик туфайли 817 мингта электромобилини «чақириб олади»

Компания дастурий таъминотни янгилаш орқали муаммони ҳал қилади.

Фото: «mansanantonio.com»

Tesla компанияси 817 мингдан ортиқ электромобилни хавфсизлик камарининг сигналидаги муаммо туфайли чақириб олади. Бу ҳақда АҚШ Автомобиль йўллари хавфсизлиги миллий бошқармаси (NHTSA) маълум қилди.

Маълумотларга кўра, гап 2021–2022 йиллардаги Model S ва Model X, 2017–2022 йиллардаги Model 3 ва 2020–2022 йиллардаги Model Y ҳақида кетмоқда. Раҳбариятнинг аниқлашича, дастурий таъминотдаги носозлик туфайли автомобиль ишлаётганида сигнал эшитилмаслиги мумкин.

Хабарда айтилишича, компания дастурий таъминот янгиланишини чиқариш орқали муаммони ҳал қилади.

Аввалроқ Tesla электромобиль автопилотидаги муаммо туфайли АҚШдаги 53 мингдан ортиқ автомобилларини чақириб олиши хабар қилинганди. Шунингдек, Германиялик 19 ёшли мутахассис Tesla электромобилларидаги жиддий камчилик топгани ҳақида хабар берилди.