АҚШнинг Tesla компанияси Хитойда дастурий таъминот ва хавфсизлик камарлари билан боғлиқ муаммолар туфайли 80 мингта электромобилни қайтариб олади. Бу ҳақда «Interfax» хабар берди.
Қайд этилишича, Шанхай шаҳрида йиғилган 70 434 та Модель С, Модель Х ва Модель 3 ҳамда 10 127 та Модель 3 электромобилларини қайтариб олади. Автомобилларнинг батареясининг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин бўлган дастурий таъминот муаммолари ва хавфсизлик камарлари созлаш зарурати билан боғлиқ.
Аввалроқ Tesla орқа чироқ носозлиги сабабли 300 мингдан ортиқ электромобилларни ортга қайтарганди.
Маълумот учун, компания акциялари йил бошидан бери 48 фоизга пасайган.

