Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Tesla 435 мингдан ортиқ электромобилни «чақириб олади»

АҚШнинг Tesla компанияси Хитойда дастурий таъминот ва хавфсизлик камарлари билан боғлиқ муаммолар туфайли 435 мингдан ортиқ электромобилни қайтариб олади

Фото: «teslarati.com»

АҚШнинг Тesla компанияси Хитойда 435  дан ортиқ электромобилларини ва қайтариб олади.

Компания Хитойнинг бозорни тартибга солиш давлат бошқармасини (SAMP) Хитойда ишлаб чиқарилган 142 277 та Теsla Model 3 электромобилини ва 292 855 дона Мodel Y электромобилини чақириб олишга қарор қилган.

Электромобилларнинг чақириб олиниши дастурий таъминотдаги носозликлар билан боғлиқ бўлиб, улар ёнма-ён маркер чироқларининг ишини бузиши мумкинлиги айтилган.

Тesla муаммони бартараф этиш учун электромобилларни дастурий таъминотини масофадан янгилайди.

Агар уларнинг электромобиллари учун масофавий дастурий таъминот янгиланишлари мавжуд бўлмаса, компания эгалари билан боғланади.