Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Россиядан Самарқандга учган самолёт Қозоғистонга фавқулодда қўнди

Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлди.

Фото: «russianplanes.net»

Россиядан Самарқандга учган самолёт Қозоғистонга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Санкт-Петербург–Самарқанд йўналиши бўйича AFL-2870 парвозини амалга ошираётган, бортида 56 та йўловчиси бўлган «Аэрофлот» авиакомпанияси ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 10:50 да йўловчилардан бирининг (Ўзбекистон фуқароси) саломатлиги ёмонлашгани ва унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги сабабли, Қозоғистонниг Қизилўрда аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчининг юрак хасталиги хуружи аломатлари кузатилган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортда қўндиришга қарор қилган.

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез тиббий ёрдам машинасида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасасига олиб кетилган. Шунингдек, Тошкент вақти билан соат 12:20 да, бортида 55 та йўловчиси бўлган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг самолёти Самарқанд аэропортига қўнишни амалга оширган.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинганди.