Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Uzbekistan Airways Германияга бораётган йўловчиларни огоҳлантирди

Мамлакатга кириш қоидаларига амал қилмаган йўловчилар парвозга қабул қилинмайди.

Фото: Sputnik

Uzbekistan Airways Германияга бораётган йўловчиларни огоҳлантирди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, республикада COVID-19 вируси билан касалланиш даражаси юқори бўлгани сабабли, 2022 йил 22 январдан Ўзбекистон қайта Hochrisikogebiet — вирусни юқтириш хавфи юқори бўлган ҳудуд» мамлакатлар рўйхатига киритилган.

Шу муносабат билан, Германияга боришни режалаштираётган йўловчилар Тошкент–Франкфурт йўналиши бўйича парвозга рўйхатдан ўтишдан олдин онлайн шаклни тўлдириши керак. Акс ҳолда, йўловчилар парвозга қабул қилинмайди.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Жанубий Кореяга бораётган йўловчиларни огоҳлантиргани хабар қилинганди.