Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uzbekistan Airways Жанубий Кореяга бораётган йўловчиларни огоҳлантирди

ПЗР тест натижалари икки хорижий тилга таржима қилиниши талаб этилади.

Фото: «ewsweek.com»

Uzbekistan Airways Жанубий Кореяга киришда янги қоидалар ўрнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 20 январдан бошлаб Жанубий Кореяга бораётган йўловчилар (6 ёшдан бошлаб) парвоздан камида 48 соат олдин, COVID-19’га қарши ПЗР-усулида топширилган тестининг салбий натижасини тақдим этиши керак.

Шунингдек, тест натижалари инглиз ва корейс тилларига таржима қилинган бўлиши талаб этилади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни қайта йўлга қўйиши хабар қилинганди. Шунингдек, компания талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди.