Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида

Шериклар ўртасидаги келишув юридик жиҳатдан расмийлаштирилган бўлгани маъқул.

Шерикчиликда ҳаммаси юридик жиҳатдан тўрги қилинган, яъни имзоланган, ёзилган бўлиши керак. Бу ҳақда бир қанча ресторанлар асосчиси Санжар Мақсудов Kommers.uz’га берган интервьюсида фикр билдирди.

Тажрибали тадбиркорнинг айтишича, шериклар ўртасидаги келишув юридик жиҳатдан расмийлаштирилган бўлгани маъқул. Келишувда эса томонлар бир-биридан нима кутаётгани, ким нимага жавобгарлиги кўрсатилиши керак.

Скрин: Kommers.uz

«Шерикчилик келишуви тузилаётган вақтда агар бизнес ўхшамаса, шерикчиликдан қандай қилиб чиқиб кетамиз, бу ҳам ёзилиши керак. Ҳамма нарса қоғозга туширилиб, юридик жиҳатдан мустаҳқамланиш керак. Ана ўшанда шерикчилик имкониятини қилса бўлади», — дейди у.

Рестораторнинг қўшимча қилишича, бутун бинес олами шерикчиликда ишлайди.

«Бутун дунё, ҳамма шерикчиликда ишлайди. Умуман олиб қараганда бизнинг бизнесда ҳам, ҳаммаси шерикчилик асосида ишлайди. Чунки официант билан ҳам, ошпаз билан ҳам шерикмиз», — дейди у.

Суҳбатнинг тўлиқ вариантини Kommers.uz’нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.