Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Тошкент ИЭС»да энергоблок ёниб кетдими? Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

«Тошкент ИЭС» АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Кадр: Telegram

«Тошкент ИЭС»да энергоблок босими кўтарилиб, ёниб кетгани айтилган хабарлар тарқалди. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ушбу хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг маълум қилишича, энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизимини ишга тушуши натижасида ўчганда энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар, қозон қурилмаларини  ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

 

Таъкидланишича, айни пайтда «Тошкент ИЭС» АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.