Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ишсизлик нафақаси қанча давр тўланади ва унинг миқдори қанча?

Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Президент қонуни билан мустаҳкамланган. Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

Нафақа миқдори қуйидагича:

  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ — 822 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;
  • илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга — МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга камайди.