Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Мурод Назаров меҳрибонлик уйидан 9 нафар қиз асраб олди

Тадбиркор Instagram саҳифасида фарзандлари сони ҳақида маълумот қолдирган.

Фото: «myday.uz»

Murad Buildings девелоперлик компанияси асосчиси, таниқли ўзбекистонлик бизнесмен Мурод Назаров 9 нафар қиз асраб олди. Instagram ижтимоий тармоғида хабарни тасдиқловчи stories эълон қилинди.

Хабарларга кўра, Мурод Назаров 23-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 9 нафар қизни асраб олган. Шу тариқа бизнесменнинг фарзандлари сони 14 нафарга етди.

Скрин: Мурод Назаров Instagram саҳифаси

Шунингдек, тадбиркорнинг ўзи ҳам Instagram саҳифасида 14 фарзанднинг отаси эканлиги ҳақида маълумот қолдирган.

Скрин: Instagram