Дам олиш куни ёки бўш вақт бўлганда фильм томоша қилиш ва маданий ҳордиқ чиқариш асабларни тинчлантиради, кайфият улашади. Шу сабабли, қуйида алдов ва фирибгарликка оид бўлган ҳам комедия, ҳам детектив жанридаги 5 та фильм ҳақида сўз боради.
«Ўғри кодекси» (The Code) 2008 йил
Жангари ва жиноят жанридаги фильм 25 миллион доллар эвазига суратга олинган. Фильмда Антонио Бандерас, Том Харди ва Морган Фриман каби машҳур актёрлар роль ижро этган.

Фильм мазмунига келадиган бўлсак, Нью-Йоркда яшовчи тажрибали ўғри Кит Рипли Майамидан ёш, лекин аллақачон ўзини кўлсатишга улгурган «ҳамкасби» Габриел Мартинни бир ишга таклиф қилади. Риплига иккита антиқа ва жуда қимматли Фаберже тухумини ўғирлаш учун шерик керак. Тухумлар Романовлар сулоласининг бошқа хазиналари билан бирга яхши ҳимояланган сейфда сақланади. Қора бозорда ҳар бир тухум йигирма миллион доллар туради.
«Бенуқсон» (Flawless) 2007 йил
Фильм 2007 йилда Буюк Британияда суратга олинган. Драма ва жиноят жанридаги ушбу фильмда машҳур актёрлар Деми Мур ва Майкл Кейн бош ролларни ижро этган.

Фильмдаги воқеалар 1960-йилларда Лондонда содир бўлади. Бош қаҳрамон фаррош бўлиб, у аслида ўзи ишлайдиган заргарлик компаниясини талон-тарож қилишга қарор қилган. У Америкадан келган менежерни ўзига шерик қилиб олади ва менежер унга бутун операция давомида ёрдам беради.
«Қўлингдан келса, мени тут» (Catch Me If You Can) 2002 йил
Комедия ва жиноят жанрида суратга олинган ушбу фильмда Леонардо Ди Каприо, Том Хэнкс ва Кристофер Уокен каби машҳур актёрлар суратга тушган.

Фильм бошқа қаҳрамони бўлмиш Фрэнк Эбегнейл тўлиқ балоғат ёшига етгунга қадар, яъни 21 ёшга тўлгунга қадар шифокор, адвокат ва авиакомпания учувчиси бўлиб ишлашга улгуради. У ёлғончилик ва фирибгарликнинг устаси, шунингдек ҳужжатларни қалбакилаштириш санъатига ҳам эга эди. Бу орқали у сохта чеклар билан миллионлаб долларлар ишлаб олади.
«Яхши ёлғончи» (The Good Liar) 2019 йил
Буюк Британия, АҚШ ва Германияда суратга олинган ушбу фильмда Хелен Миррен ва Иэн МакКеллен бош ролларни ижро этади. Драма ва детектив жанридаги фильм ўз харажатларидан 3 баробар кўп даромад келтиради.

Профессионал фирибгар Рой Кортни интернетда бадавлат бева аёл Бетти Маклиш билан учрашади. Ройнинг мақсади фириб, бироқ у омади келишига кўп ҳам ишонавермайди. Бева аёлни мафтун этиб, унинг барча манбаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган Рой аёл ҳақида қайғураётганини тушунади.
Доктор Кнокнинг фирибгарлиги (Dr. Knock) 2017 йил
Франция ва Бельгияда суратга олинган фильмда машҳур актёр Омар Си шифокор ролини ўйнайди.

1950-йиллар. Франциянинг кичик Сен-Морис шаҳрида «ҳамкасблари»дан яширинган киссавур ва саргузаштчи Кнок ўзини лицензияли шифокордек кўрсатади. У тирикчилик қилиш учун айёр, аммо оддий режани ўйлаб топади. Режа соғлом одамларни уларда мавжуд бўлмаган касалликлардан даволашдан иборат.
Аввалроқ PR, реклама ва маркетингга оид 5 та фильм ҳақида батафсил маълумот берилганди.


