Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Apple баҳорда iPhone’нинг янги моделини тақдим этади

Янги гаджет дизайни iPhone 8’га ўхшайди.

Фото: Reuters

Apple компанияси iPhone SE номли бюджет смартфонини тақдим этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Нашр манбаларига таяниб ёзишича, янги версия 2022 йилнинг баҳорида виртуал тақдимотда намойиш этилади. Модель янги процессорда ишлайди, 5G’ни қўллаб-қувватлайди. Гаджет дизайни iPhone 8’га ўхшайди.

Фото: Apple

Apple шунингдек, M1 Pro ва M1 Max чипларига эга 27 дюймли iMac ва Mac mini’ни тақдим этиши мумкин.

Аввалроқ Apple компанияси 2008 йилда App Store ишга туширилгандан бери бутун дунё бўйлаб иловалар ишлаб чиқувчиларга 260 миллиард доллар тўлагани хабар қилинганди.