Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон 2022 йил қанча қорамол етиштирмоқчилиги маълум бўлди

2022 йилда чорвачиликда ўсиш суръатини ўртача 6,2 фоизга ошириш чоралари кўрилади.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон 2022 йил 14,5 миллион бош қорамол етиштирмоқчи. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, 2022 йилда чорвачиликда ўсиш суръатини ўртача 6,2 фоизга ошириш чоралари кўрилади. Бунда қорамоллар сонини 14,5 миллион бошга, шундан сигирлар сонини 4,9 миллион бошга, гўшт ишлаб чиқаришни 2,7 миллион тоннага, сут — 11,9 миллион тоннага етказилади.

Шунингдек, 8,2 миллиард дона тухум ва 468,4 минг тонна парранда гўшти, 700 минг тонна балиқ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳунармандчилик билан шуғулланувчи фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берилганди.