Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш рағбатлантирилади

Республикада ишлаб чиқарилган янги электромобилларни сотиб олганлик учун йиғимни тўлаш бекор қилинади.

Фото: «somanyhorses.ru»

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш рағбатлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, электромобиллар ва уларнинг асосий таркибий қисмларини тажриба-экспериментал усулда ишлаб чиқариш базаси ташкил этилади. Уларнинг асосий бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Республикада ишлаб чиқарилган янги электромобилларни сотиб олганлик учун йиғимни тўлаш бекор қилинади.

Шунингдек, республикада ишлаб чиқариладиган электромобиллар (шу жумладан машино-тўпламлар) утилизация йиғимин ҳам бекор қилинади.