Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда 14 та фаолият тури бўйича монополияларни тугатиш режалаштирилди

Ушбу бандда мамлакатдаги гигант монополияларни тугатиш ҳақида сўз юритилмаган.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда 2022 йил 14 та фаолият тури бўйича монополияларни тугатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторга кенг йўл очиш кўзда тутилган.

Эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 14 та фаолият тури бўйича монополияларни тугатиш режалаштирилмоқда.

Ушбу фаолиятлар турларига аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сертификатлаштириш хизматлари ва бошқалар киритилган.

Ушбу бандда мамлакатдаги гигант монополияларни тугатиш ҳақида сўз юритилмаган.

Аввалроқ Монополияга қарши қўмита «Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди.