Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан ҳар йили очиқ мулоқот ўтказади

Ушбу фармойишни бош вазир ўринбосарлари — Жамшид Қўчқоров ва Сардор Умурзоков назоратга олади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда Преизденти Шавкат Мирзиёев ҳар йилнинг 20 август санасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, хар йили «20 август — Тадбиркорлар куни» доирасида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқот» тадбирини ўтказиш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, «Очиқ мулоқот» давомида билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан «йўл харитаси» тасдиқланади. Ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ режалар ва эришиладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олади.

Янги ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари оммавий ахборот воситаларида ёритилади. Ушбу фармойишни бош вазир ўринбосарлари — Жамшид Қўчқоров ва Сардор Умурзоков назоратга олади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан 2021 йил 20 август куни учрашув ўтказган эди.