Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Uzbekistan Airways Янги йил муносабати билан Дубайга қўшимча қатновларни йўлга қўйди

Қўшимча парвозлар 31 декабрь ва 5 январь кунлари амалга оширилади.

Фото: Sputnik

Uzbekistan Airways Янги йил байрами муносабати билан Дубайга қўшимча қатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways байрам муносабати билан 2021 йил 31 декабрь ва 2022 йил 5 январь кунларида Тошкент–Дубай–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

Қайд этилишича, Тошкент–Дубай йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 миллион 331 минг сўмдан, Тошкент–Дубай–Тошкент йўналишида эса 3 миллион 713 минг сўмдан бошланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда Янги йил муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways Намангандан Россиянинг 8 та шаҳрига парвозларни йўлга қўйиши хабар қилинди.