Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Huawei «ақлли» кўзойнакни намойиш этди (фото)

Кўзойнак компаниянинг HarmonyOS операцион тизими асосида ишлайди.

Фото: «chenpe.com»

Huawei ўзининг биринчи «ақлли» кўзойнагини намойиш этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Маълум қилинишича, Huawei компанияси ўзининг HUAWEI X GENTLE MONSTER Eyewear II деб номланган «ақлли» кўзойнагини тақдим этган. Бу бренд тарихидаги биринчи шундай маҳсулотдир.

Фото: Huawei

Янги маҳсулотнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг линзалари олинади — улар магнит билан дастакларга бириктирилган умумий модулга бирлаштирилган. Линзалар қуёшдан ҳимоя қилувчи ёки рецепт бўйича линзалар бўлиши мумкин. Шунингдек, рамка учун бир нечта дизайн вариантлари мавжуд.

Фото: «Коммерсантъ»

Қайд этилишича, дастакларга қурилманинг динамиклари ва микрофонлари, шунингдек, электроника учун батареялар ўрнатилган. «Ақлли» кўзойнаклар PX4 стандарти бўйича намликдан ҳимояланган ва қайта зарядланмасдан ишлаш муддати 16 соатгача. Кўзойнак компаниянинг HarmonyOS операцион тизими асосида ишлайди.

Аввалроқ Huawei букланадиган смартфонни намойиш қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Google «ақлли» соатлар ишлаб чиқаришни бошлаши хабар қилинди.