Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Huawei букланадиган смартфонни намойиш қилди (фото)

Қурилма иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди.

Фото: Син Галлуп/Getty Images

Huawei компанияси янги смартфон — букланадиган P50 Pocket’ни тақдим этди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Янги қурилма Qualcomm’дан Snapdragon 888 чипи, 8 ёки 12 Гб тезкор хотира, 256 ёки 512 Гб ички хотирага эга. Смартфоннинг 6,9 дюймли асосий экрани 2790 x 1188 пиксел ўлчамга эга. Корпуснинг ташқи томонида, камера блоки ёнида думалоқ дюймли дисплей мавжуд бўлиб, у иловалардан турли маълумотларни кўрсатиши мумкин.

Фото: Huawei

P50 Pocket уч камерага эга: 40 мегапикселли асосий объектив, 13 мегапикселли ультра кенг бурчакли объектив ва ультра спектрли 32 мегапикселли ультрабинафша линзалари. Қурилма иккита SIM-карта, WiFi 6 симсиз алоқа, 4000 миллиампер соат батарея, 40 ватт зарядлашни қўллаб-қувватлайди.

Фото: Huawei

P50 Pocket Huawei компаниясининг HarmonyOS операцион тизимида ишлайди. Хитойда қурилманинг нархи тахминан 1,5 минг долларни ташкил қилади.

Аввалроқ LG компанияси квадрат мониторни тақдим этгани хабар қилинганди.