Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uzbekistan Airways Янги йил муносабати билан чегирмалар эълон қилди

Авиачипталарга 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар эълон қилинди.

Фото: Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways компанияси Янги йил байрами муносабати билан ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Янги йил байрамига бағишлаб 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 4 январга қадар Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган ички рейслар авиачипталарига 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмаларни эълон қилади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, компания Янги ийл байрами муносабати билан талабалар учун ички рейсларга 50 фоиз чегирма тақдим этади. Чегирма 28 декабрдан 10 январгача амал қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports Silk Avia минтақавий шўъба авиакомпанияси ташкил этилаётгани ҳақида хабар берилганди.