Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Товар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларни давлат тилида тақдим этиш белгиланиши мумкин

Ташқи рекламани жойлаштиришга оид талаблар ҳақидаги қонунга қўшимча киритилмоқда.

Фото: Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати

Ўзбекистонда товар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларнинг давлат тилида тақдим этилиши белгиланмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда хабар берилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ташқи рекламани жойлаштиришга оид талаблар ҳақидаги қонунга 4 та моддадан иборат алоҳида боб киритилмоқда. Хусусан, истеъмолчига товар (иш, хизмат), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, товарларни масофадан туриб ва ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, «Ахлоқсиз реклама», «ҳомийлик рекламаси» каби қонун нормаларини қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилмоқда ва янги тушунчалар қўшилмоқда.

Шу билан бирга, телерадиоташкилотлар учун реклама жойлаштиришга ажратилган вақт ҳар бир соатига амалдаги 10 фоиздан 20 фоизга узайтирилмоқда ва бошқа талаблар либераллаштирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши хабар қилинганди.