Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

LG компанияси квадрат мониторни тақдим этди

Янги мониторлар дизайнерлар учун мўлжалланган.

LG компанияси профессионаллар учун иккита янги компьютер мониторлари — UltraFine ва Square Double моделларини намойиш қилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, иккала қурилма бир нечта USB Type-C, USB, HDMI, шунингдек акустикага эга. Янги LG мониторларининг расмий премьераси 2022 йил январь ойида Лас-Вегасдаги CES кўргазмасида бўлиб ўтади.

Фото: LG

32 дюймли UltraFine’нинг ўзига хослиги Nano IPS Black дисплейига эгалигидадир. Автокалибрлаш сенсори барча шароитларда рангларнинг аниқлигини юқори даражада ушлаб туради. Янги мониторлар дизайнерлар ва видео билан ишловчи касб эгалари учун мўлжалланган.

Аввалроқ Dell компанияси Concept Luna эко ноутбукини намойиш қилгани хабар қилинганди.