Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдаги «Матбуот уйи» сотилмайдиган бўлди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ босма матбуот нашрлари бош муҳаррирлари билан учрашди.

Фото: Sputnik

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Матбуот уйи сотувга қўйилганди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг бир гуруҳ босма матбуот нашрлари бош муҳаррирлари билан учрашувидан сўнг бино сотилмайдиган бўлди.

Маълум қилинишича, 21 декабрь куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ босма матбуот нашрлари бош муҳаррирлари билан учрашган. Унда босма матбуот — газета ва журналлар фаолиятига оид муаммолар, янги таклифлар муҳокама қилинган.

Шунингдек, Шерзод Асадов «Матбуот уйи» номи билан машҳур бўлган ва ҳозирда сотувга қўйилган бино узил-кесил сотувдан олингани ҳамда бино келгусида оммавий ахборот воситалари, жумладан босма нашрларга қолдирилишини маълум қилган.

Шерзод Асадовнинг сўзларига кўпа, ушбу масала Президент томонидан назоратга олинган ва ушбу бино замонавий талаблар асосида қайта қурилади ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек Журналистлар уюшмаси фойдаланиши учун топширилади.

Бундан ташқари ОАВлар, босма нашрлар ҳамда Журналистлар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус қарор лойиҳалари тайёрланаётгани маълум қилинган.