Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Россиянинг Тюмень вилоятида мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланди

Талаблар 2022 йил 1 мартгача бажарилиши лозим.

Фото: Евгений Гусев

Россиянинг Тюмень вилоятида 2022 йилда меҳнат муҳожирларини такси ҳайдаш ва жамоат транспортида ишлашга жалб қилиш тақиқланади. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Мур имзолаган фармонда сўз боради.

Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган. Унга кўра, транспорт хизматини кўрсатувчи компаниялар янги йил бошидан патент асосида Россия ҳудудида ишлаётган меҳнат муҳожирларини ишга олмайди.

Келаси йилдан Тюменда қуйидаги соҳаларда мигрантлар ишлаши тақиқланади:

  • қуруқликда шаҳар ва шаҳар ташқарисига йўловчи ташувчи транспорт йўналишлари;
  • такси хизмати;
  • ҳайдовчиси бор автомобилларни ижарага олиш;
  • автомобилда юк ташиш, маҳсулотларни автомобилда етказиб бериш хизмати.

Қайд этилишича, қарор 2022 йил 1 январдан кучга киради, кўрсатилган талаблар эса 2022 йил 1 мартгача бажарилиши лозим.

Аввалроқ Россияда инфляция 2022 йили рекорд даражага етиши кутилаётгани хабар қилинганди.