Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 27сентябр · Якшанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон ЯИМида қурилиш секторининг улуши маълум бўлди

Тармоқнинг улуши 2020 йилга нисбатан 4,5 фоизга ўсди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ЯИМида қурилишнинг улуши 32 триллион 931,2 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунлари бўйича Ўзбекистонда қурилиш тармоғида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми 32 триллион 931,2 миллиард сўмни ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилнинг мос даври билан таққослаганда 4,5 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, кузатилаётган даврда республика бўйича ЯИМ (ЯҚҚ) таркибида қурилиш тармоғининг улуши 6,8 фоизни ташкил этган.

Инфографика: Давлат статистика қўмитаси

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил ЯИМ 6 фоизга ўсиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 74 миллиард доллардан ошиши хабар қилинди.