Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи кўтарилади

Шаҳар ҳокимининг қарори жамоатчилик муҳокмаси учун эълон қилинди.

Фото: nuz.uz

Тошкент шаҳрида ҳаракатланадиган жамоат транспортларида 2022 1ил 1 январдан йўлкира нархи 1400 сўмдан 1700 сўмгача кўтарилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарори лойиҳасида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкирани нақд пул орқали тўловларни амалга оширишда  1700 сўм миқдорида белгиланиши, йўлкира ҳақини йиғилишида шаффокликни таъминланишига эришилади.

Қарорда Олмота ва Москва шаҳарлари тажрибаси мисол қилиб келитирилган:

«Россиянинг Москва ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларидаги аҳолига жамоат транспорт ҳизматларини кўрсатиш борасидаги тажрибаси таҳлили, жамоат транспортида йўловчиларга транспорт карталари орқали йўлкира хақларини тўлаш тизимини самарали жорий этилганини кўрсатмоқда. Аҳолининг транспорт карталаридан фойдаланиш қамровини кўплигининг асосий сабаби нақд пул билан транспорт карталари орқали тўловларнинг нархи ўртасида фарқ мавжудлилиги».

Ëзилишича, йўлкира ҳақини йиғилишида шаффокликни таъминланиши эса ўз навбатида, шаҳар жамоат транспортида нақд пул орқали тўловларни амалга оширувчи йўловчилар сони камайиши эвазига транспорт карталаридан фойдаланувчиларнинг сонини ва улардан тушадиган маблағларни кескин ўсишига ва улар томонидан чекланган тарифлар асосида кўриладиган зарарлар миқдорини қамайишига олиб келади.

Тариф режаларининг номланиши

Тариф турлари

(кун)

Тариф туридаги

қатновлар сони

Тариф режаларининг нархи,

(сўм)

1. «AV» автобус, электробус — аҳоли учун 5 22 29 000
10 44 58 000
15 66 86 000
20 88 115 000
30 130 170 000
2. «AVМ» автобус, электробус, метро — аҳоли учун 5 30 39 000
10 60 79 000
15 90 118 000
20 120 157 000
30 180 236 000
3. «N» автобус, электробус — пенсионерлар ва ногиронлар учун 5 22 14 000
10 44 29 000
15 66 43 000
20 88 58 000
30 130 85 000
4. «T» автобус, электробус — талабалар учун 5 22 14 000
10 44 29 000
15 66 43 000
20 88 58 000
30 130 85 000
5. «O’» автобус, электробус — ўқувчилар учун 5 22 14 000
10 44 29 000
15 66 43 000
20 88 58 000
30 130 85 000
6. «» автобус, электробус, метро — пенсионерлар
ва ногиронлар учун
5 30 20 000
10 60 39 000
15 90 59 000
20 120 79 000
30 180 118 000
7. «» автобус, электробус, метро — талабалар учун 5 30 20 000
10 60 39 000
15 90 59 000
20 120 79 000
30 180 118 000
8. «O’М» автобус, электробус, метро — ўқувчилар учун 5 30 20 000
10 60 39 000
15 90 59 000
20 120 79 000
30 180 118 000
9. «Б» бепул — транспортдан бепул фойдаланишҳуқуқига
эга бўлган шахслар учун
30 60 0

Мазкур тарифларни жорий этилиши натижасида, 2022 йилда дастлабки ҳисоб-китобларга биноан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги автобус саройлари ҳамда «Тошкент метрополитени» УКнинг кутилаётган умумий зарар миқдорини камайиши эвазига, шаҳар махаллий бюджетидан 128–130 миллиард сўм миқдорида маблағларни тежаш кутилмоқда.