Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп юк автомобили иморт қилган давлатлар

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп юк автомобили иморт қилган давлатлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Odpowiedz

Ўзбекистонда юк автомобиллари импорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1674 тага ошди. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп юк автомобили иморт қилган давлатлар ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 19 та хорижий давлатдан қиймати 230,5 миллион долларлик 5085 та юк автомобили импорт қилинган.

Юк автомобиллари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 674 тага ошган. 

Ўзбекистон 10 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

  1. Хитой — 3954 та;
  2. Россия — 787 та;
  3. Беларусь — 90 та;
  4. Литва — 74 та;
  5. Жанубий Корея — 40 та.

Қайд этилишича, 10 ойда 3257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган 168 810 та юк автомобили бор.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп юк машинаси экспорт қилаётган давлатлар ҳақида маълумот берилганди.