Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон 2021 йил энг кўп юк автомобили экспорт қилган 6 та давлат

Экспорт ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 7 тага ошган.

Фото: MAN Auto-Uzbekistan

Ўзбекистон 2021 йилда 786 та юк автомобиллари экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 9 та хорижий давлатга қиймати 13,3 миллион долларга тенг бўлган 786 та юк автомобили экспорт қилган. Юк автомобиллари экспорти 2020 йил билан солиштирилганда 7 тага ошган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йилда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Қозоғистон — 569 та;
  2. Қирғизистон — 86 та;
  3. Сингапур — 71 та;
  4. Афғонистон — 29 та;
  5. Тожикистон — 10 та;
  6. Озарбайжон — 8 та.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп юк автомобили импорт қилаётган давлатлар хабар қилинганди.