Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Шавкат Мирзиёев Eвроосиё иқтисодий кенгаши саммитида бир қатор масалаларга тўхталди

Президент саноат кооперациясини чуқурлаштиришга тўхталиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ўз нутқида Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида биргаликда ечим топишни талаб қилувчи муҳим вазифаларга тўхталди. Бу ҳақда «Спутник» хабар берди.

  • Ўзаро савдодаги тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш;
  • саноат кооперациясини чуқурлаштириш;
  • янги транспорт йўлак(коридор)ларини қуриш бўйича лойиҳаларни илгари суриш;
  • яшил энергия лойиҳасини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш;
  • рақамли иқтисодиётга ўтиш;
  • кузатувчи-давлатларни евроосиё маконида муҳим бизнес ташаббуслар ва дастурларни амалга оширишга фаолроқ жалб этиш;
  • Евроосиё иқтисодий комиссияси органларида кузатувчи давлатларнинг иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш.

Аввалроқ Президент Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбарини қабул қилгани хабар қилинганди.